Хитойда одамнинг юқори патоген H5N1 парранда гриппи вирусини юқтиришнинг янги ҳолати қайд этилди. Бу ҳақда бугун ОАВда хабар тарқалди.
Инфекция жанубий Гуанси-Чжуан автоном туманидаги Цинчжоу шаҳрида яшовчи 38 ёшли фуқарода тасдиқланган. У уй паррандаси билан алоқада бўлган. Бемор касалхонада вафот этган.
2005 йилдан буён Хитойда H5N1 вируси штаммини одам юқтиришнинг 54 та ҳолати қайд этилган.