Бугун 29 январь, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Хитойда Мянмадаги онлайн фирибгарлик марказлари тармоғини бошқарган Мин оиласининг 11 аъзосига нисбатан ўлим ҳукми ижро этилди

Хитойда Мянмадаги онлайн фирибгарлик марказлари тармоғини бошқарган Мин оиласининг 11 аъзосига нисбатан ўлим ҳукми ижро этилди

Хитойда Мянма ҳудудида фаолият юритган онлайн фирибгарлик (скам) марказлари тармоғини бошқаришда айбланган Мин оиласининг 11 нафар аъзосига нисбатан ўлим ҳукми ижро этилди. Бу ҳақда Xinhua ахборот агентлиги хабар берди.

Маълум қилинишича, Мин синдикати аъзолари 2023 йил ноябрида Мянманинг Хитой билан чегарага яқин ҳудудида қўлга олинган. 2025 йил сентябрида бўлиб ўтган суд мажлисида улар қотиллик, ноқонуний равишда озодликдан маҳрум қилиш ҳамда йирик миқёсдаги онлайн фирибгарликда айбдор деб топилиб, ўлим жазосига ҳукм қилинган. Ноябрь ойида олий инстанция суди апелляция шикоятини рад этган ва 29 январ куни ҳукм ижро этилган.

Суд қарорларига кўра, Мин оиласи скам-марказлар ва казино бизнеси орқали 2015–2023 йиллар оралиғида 10 млрд юандан ортиқ (тахминан 1,4 млрд доллар) ноқонуний даромад олган. Уларнинг жиноий фаолияти Хитойнинг камида 14 нафар фуқароси ҳалок бўлишига сабаб бўлган.

Шу билан бирга, 2023 йилда ушбу синдикат бўйича қўлга олинган барча шахсларга ўлим жазоси тайинланмаган. Суд 23 нафар шахсга нисбатан беш йиллик қамоқдан тортиб умрбод озодликдан маҳрум этишгача бўлган жазоларни белгилаган.

Фирибгарлик марказлари Жануби-Шарқий Осиёда жиддий муаммо сифатида қолмоқда. Интерпол баҳоларига кўра, ушбу скам-марказларда юз минглаб одам савдоси қурбонлари мажбурий меҳнатга жалб этилган. БМТ маълумотларига кўра эса, 2023 йилнинг ўзида онлайн фирибгарлик туфайли бутун дунё бўйлаб камида 37 млрд доллар миқдорида молиявий зарар етказилган.

Киритилди: Бугун 21:49. Ўқилди: 241 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!