Бугун 24 ноябрь, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Хитойда кўмир кони портлади

A A A
Хитойда кўмир кони портлади

Хитойнинг Шэньси музофотидаги кўмир конида портлаш юз берди ва 11 киши ҳалок бўлди.

21 август куни Синтай шахтасида ҳодиса содир бўлган пайт 90 киши ишлаётган эди.

Қутқарувчилар маълумотига кўра, 81 нафар кончи ер юзасига чиқишга муваффақ бўлди, бироқ улардан икки нафари оғир жароҳат туфайли вафот этди. 11 киши енгил тан жароҳати олди.

Бугун эрталаб ер остида қолиб кетган 9 ишчининг жасади топилди.

Воқеа жойида ўт ўчирувчилар, қутқарувчилар, фавқулодда хизмат ва полиция ходимлари ишлаяпти.

Киритилди: 11:53 23.08.2023. Ўқилди: 2181 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар