Шанхайлик шифокорлар биринчи марта Хитой ҳудудида Буюк Британияда аниқланган янги коронавирус турини топдилар. Бу ҳақда пайшанба куни China Daily газетаси ХХР Касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш марказининг ҳисоботига асосланиб хабар берди.
Манбага кўра, 14 декабрь куни Буюк Британиядан Шанхайга қайтиб келган 23 ёшли талабада коронавируснинг янги тури аниқланган. Ундан олинган намунанинг лаборатория текшируви талабанинг организмида Буюк Британияда тарқалган коронавирус борлигини тасдиқлади.