Бугун 24 ноябрь, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Хитойда гидроэлектростанция ишга туширилди

A A A
Хитойда гидроэлектростанция ишга туширилди

Хитойнинг жануби-ғарбий қисмида дунёдаги иккинчи йирик гидроэлектростанциянинг дастлабки иккита энергия блоки ишга туширилди. Associated Press ҳукуматнинг расмий баёнотига иқтибос келтирганидек, улкан тўғон қазилма ёқилғига бўлган талабни камайтиришга ёрдам бериши керак.

Байхэтань тўғони Янцзынинг ирмоғи Цзиньша дарёсида жойлашган ва баландлиги 289 метрга тенг. Келажакда ҳар бири миллион киловатт қувватга эга 16 та энергия блокини ишга тушириш режалаштирилган. Бу Байхэтанни иккинчи йирик гидроэлектростанцияга айлантиради. Дунёда биринчи ўринни 2003 йилда очилган ва 25 миллион киловатт қувватга эга бўлган Хитойнинг учта дараси тўғони ҳам эгаллайди. Иккала ГЕС ҳам қайта тикланадиган энергия манбаларига дунёдаги энг йирик сармоядор бўлган давлатга қарашли Three Gorges Group компаниясига тегишли.

Киритилди: 21:28 28.06.2021. Ўқилди: 3556 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар