18 сентябрь, шанба куни Хитойнинг жануби-ғарбидаги Гуйчжоу провинциясидан оқиб ўтувчи дарёда йўловчи кемаси ағдарилиб кетди. Натижада саккиз киши ҳалок бўлди, яна етти киши бедарак йўқолди.
Воқеа шанба куни маҳаллий вақт билан 16:50 да содир бўлган, 40 кишилик кема Лиупаншуи шаҳри Лиузжи махсус туманидаги Зангке дарёсида ағдарилиб кетган.
Қутқарувчилар 31 кишини қутқаришга муваффақ бўлишди ва саккиз кишининг жасадини сувдан чиқариб олишди.
Қидирув-қутқарув ишлари давом этмоқда, маҳаллий ҳуқуқ-тартибот идоралари ҳодиса сабабларини ўрганмоқда.