Дунёдаги энг йирик муз ва қор парки — 27-“Муз ва қорнинг катта дунёси” фестивали 17 декабрда Хитой шимоли-шарқидаги Хэйлунцзян провинцияси маъмурий маркази Харбин шаҳридаги “Муз шаҳри”да ўз эшикларини ташриф буюрувчилар учун очди, дея хабар беради Синьхуа.
Жорий йилда боғнинг майдони бўйича рекорд ўрнатилиб, 1,2 миллион квадрат метрга етди, муз ва қордан фойдаланилган ҳажми қарийб 400 минг куб метрга етди. Бу йил боғнинг асосий мавзуси - “Муз ва қор, эртаклар олами”.
Боғда учта асосий ландшафт мавжуд: катта мавзули парад, кўча саҳнаси ва 5000 квадрат метрлик янги шишириладиган павильон. Паркда ақлли ёритиш ва сунъий интеллектга асосланган интерактив тизимлар каби замонавий технологик элементлардан фойдаланилади.
Фестиваль давомида бир қанча тадбирлар режалаштирилган: Харбин халқаро муз ва қор фестивалининг тантанали очилиш маросими, халқаро муз ҳайкалтарошлиги бўйича мусобақалар, қор футболи ўйинлари, хоккей мусобақалари, шунингдек, Янги йил кечаси концертлари.