Бугун 4 май, 2024 йил, шанба

O'ZB

Хитойда 4 апрель коронавирус қурбонлари хотирасига мотам куни деб эълон қилинди

Хитойда 4 апрель коронавирус қурбонлари хотирасига мотам куни деб эълон қилинди

4 апрель Хитой Халқ Республикасида коронавирус пандемиясининг янги тури сабаб қурбон бўлганлар хотирасига умумхалқ мотам куни деб эълон қилинди, деб хабар берди “Газета.ру”.

Шу куни мамлакатдаги ва унинг хорижий ваколатхоналаридаги барча давлат байроқлари туширилади, барча дам олиш тадбирлари бекор қилинади.

Хитой марказий телевидениесининг баёнотига кўра, маҳаллий вақт билан соат 10:00да мамлакатда уч дақиқалик сукут сақланади.

Аввалроқ, Хитой АҚШнинг коронавирус маълумотларини камайтириши ҳақидаги шубҳаларига жавоб берганди. Ташқи ишлар вазирлиги вакили Хуа Чуньиннинг айтишича, Хитой ҳар доим эпидемик маълумотларни тарқатишда очиқ позитсияда бўлган.

“Бу борада ваколат ёлғон тарқатаётган сиёсатчиларга эмас, ЖССТ ва эпидемиологларга берилади”, деди дипломат.

Киритилди: 09:19 03.04.2020. Ўқилди: 1858 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!