"Huawei" компанияси дунёдаги биринчи "Harmony OS" операцион тизимида ишловчи стол компьютерини яратишни якунлади. "Huawei Central" ихтисослашган портали ёзишича, унинг тақдимоти 2025 йил май ойида бўлиши кутилмоқда.
"Harmony OS" — бу "Huawei"нинг экотизимли операцион тизими бўлиб, унинг тақдимоти 2019 йил август ойида бўлиб ўтган. Илк бор у фақат смарт-телевизорлар учун мўлжалланган эди, аммо "Huawei" бошиданоқ ушбу тизимни барча ақлли қурилмаларига ўрнатиш мақсадини кўзлаган.
Ҳозирда "Huawei" ушбу тизим асосида фақат телевизорларгина эмас, балки смартфонлар ҳам ишлаб чиқармоқда, аммо ҳозирча у фақат Хитойда талабга эга.