Хитой “Tianlian-2-03” алоқа сунъий йўлдошини орбитага муваффақиятли олиб чиқди.
Қурилма Хитой орбитал станциясидан Ерга маълумот узатиб туради. Бу ҳақда “Синьхуа” агентлиги хабар берди.
Парвоз жануби-ғарбий Сичуань провинциясидаги Сичан космик марказида амалга оширилди. Сунъий йўлдош орбитага “Long March 3B” ракетаси орқали етказилиб, қурилма барча босқичдан муваффақиятли ўтди ва белгиланган нуқтага етиб борди.