Бугун 5 октябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Хитой ва АҚШ нега тортишди?

Хитой ва АҚШ нега тортишди?

Пекин АҚШлик қонун чиқарувчининг Starbucks компаниясининг Шинжонда илк қаҳвахоналарини очгани ҳақидаги танқидларига жавоб қайтарди. Хитой ҳукумати асосан мусулмон уйғурлар яшайдиган ушбу ҳудудда инсон ҳуқуқлари бузилаётгани ҳақидаги айбловларни рад этмоқда.

🇺🇸 АҚШ Конгресси Вакиллар палатасининг Хитой бўйича махсус қўмитаси раиси, республикачи Жон Муленар Starbucks'ни Шинжонда янги очилган филиалларини ёпишга чақирди. Унинг таъкидлашича, АҚШ компаниясининг уйғурларга нисбатан таъқиблар ҳақида айбловлар мавжуд бўлган ҳудудда бизнес юритишига «ҳеч қандай асос йўқ».

☕ Урумчи шаҳридаги Starbucks қаҳвахоналари ўтган ҳафта очилган эди.

🇨🇳 Хитой ТИВ вакили Го Цзякун эса Шинжонда «геноцид» содир бўлаётгани ҳақидаги баёнотларни «очиқ-ойдин ёлғон» деб атади. У АҚШдаги айрим гуруҳларни Пекинга сиёсий мақсадларда ҳужум қилишда айблади.

АҚШда 2021 йилда қабул қилинган Уйғурларни мажбурий меҳнатдан ҳимоя қилиш қонуни Шинжондан мажбурий меҳнат билан боғлиқ бўлиши мумкин бўлган маҳсулотларни Америка бозорига киритишни чеклашга қаратилган.

Июль ойида АҚШ Миллий хавфсизлик вазирлиги Шинжон билан боғлиқ компаниялар рўйхатини 30%га кенгайтириб, 187 та компанияга етказган. Рўйхатга озиқ-овқат, пахта, фармацевтика, металл ва литий каби соҳалардаги компаниялар ҳам киритилган.

Пекин бу чорани ўша пайтда «иқтисодий мажбурлаш» деб баҳолаган.

Киритилди: Бугун 08:43. Ўқилди: 436 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!