Бугун 29 апрель, 2024 йил, душанба

O'ZB

Хитой ўз ҳарбий қудрати билан бутун дунёга хавф туғдирмоқдами?

Хитой ўз ҳарбий қудрати билан бутун дунёга хавф туғдирмоқдами?

АҚШ президенти Дональд Трамп ўз ҳарбий қудратини жаҳонда ҳаммадан тезроқ ошираётган Хитой "қайсидир маънода" дунёга таҳдид эканлиги ҳақида баёнот қилди.

Хитой қайсидир маънода бутун дунёга таҳдид экани аниқ, нега деганда у ўз ҳарбий қудратини дунёда ҳаммадан тезроқ оширмоқда, тўғрисини айтганда, бу ишни у америка пуллари эвазига амалга оширмоқда", - деди АҚШ президенти Австралия бош вазири билан бўладиган музокаралар олдидан АҚШ ХХРни стратегик рақиб, деб ҳисоблайдими дея савол берган журналистларга жавобан.

Трамп икки давлат ўртасидаги турли адолатсиз иқтисодий ва саводо муносабатларини назарда тутаётганини тушунтирди. Шу билан бир вақтнинг ўзида Трамп сўзларига кўра, Вашингтон ва Пекин савдо бўйича "битим тузишга жуда яқинлашган".

АҚШ президенти Дональд Трамп Хитойнинг савдо бўйича Вашингтон билан битим тузишдан ўзга чораси йўқ, деб ҳисоблайди. Унинг таъкидига кўра, хитой иқтисодиёти катта йўқотишларни бошдан кечираётгани боис Пекин тезроқ битим ҳақида келишиб олишни хоҳлаяпти. Америка иқтисодиёти эса, Трампнинг фикрича, бундан фақат ютмоқда. ХХР ва АҚШ ўртасидаги музокараларнинг навбатдаги раунди октябрь ойи бошларига мўлжалланган.


 

Киритилди: 21:06 21.09.2019. Ўқилди: 4409 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!