Бу ҳақда Reuters хабар бермоқда.
Хитой ҳарбийлари жанг майдонида фойдаланиш учун гуманоид роботларни ишлаб чиқишни тезлаштирмоқда. Reuters агентлиги 100 дан ортиқ ҳарбий харид ҳужжатлари, тадқиқот ишлари, патентлар ва бундай технологияларнинг ривожланишини кўрсатувчи бошқа ҳужжатларни кўриб чиқди.
Роботлар шаҳар жанглари, разведка, инфилтрация, патруллик ва хавфли миссиялар учун кўриб чиқилмоқда. Бир сценарийда олтита робот биноларни тозалаш учун қўшинлар билан бирга ишлайди.
Хитой шунингдек, роботлар учун масофадан бошқариш тизимларини ҳам ишлаб чиқмоқда. Мутахассисларнинг ҳисоб-китобларига кўра, кейинги технологик ютуқлар билан улардан жанг майдонида амалий фойдаланиш 5-10 йил ичида мумкин бўлиши мумк.