Бугун 27 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Хитой Украинадаги вазиятни тинч йўл билан ҳал этиш режасини эълон қилди

Хитой Украинадаги вазиятни тинч йўл билан ҳал этиш режасини эълон қилди

Хитой Ташқи ишлар вазирлиги Украинадаги вазиятни тинч йўл билан тартибга солиш режасини эълон қилди, ҳужжат матни департамент сайтида мавжуд, у 12 банддан иборат.

Муҳим нуқталар - тинчлик музокараларини қайта бошлаш ва ҳарбий ҳаракатларни тўхтатиш. Пекин томонларни барча мамлакатлар суверенитетини ҳурмат қилишга, БМТ Низомини ҳурмат қилишга ва Совуқ уруш менталитетидан воз кечишга чақирди.

«Мулоқот ва музокаралар Украина инқирозининг ягона самарали ечимидир. Инқирозни тинч йўл билан ҳал қилишга ҳисса қўшадиган барча саъй-ҳаракатларни рағбатлантириш ва қўллаб-қувватлаш керак. Халқаро ҳамжамият тинчлик музокараларини осонлаштириши лозим», – дейилади ҳужжатда.

Режада гуманитар инқирозни бартараф этиш, тинч аҳоли ва ҳарбий асирлар ҳимоясини таъминлаш, шу жумладан, алмашиш учун қулай шарт-шароитлар яратиш таклиф этилади. Атом электр станциялари хавфсизлигини таъминлаш ва ядровий можаролар ҳамда кимёвий ёки биологик қуроллардан фойдаланиш хавфини камайтириш зарурлигига эътибор қаратилади.

Келишувнинг иқтисодий масалаларига келсак, Хитой Қора денгиз келишуви бўйича дон экспортини осонлаштириш, бир томонлама санкциялар ва жаҳон иқтисодиётидан сиёсий мақсадларда фойдаланишни тўхтатиш, ишлаб чиқариш ва етказиб бериш занжирларини тиклашни таклиф қилди.

Якуний параграфда Пекин можаро тугаганидан кейин Украинани қайта тиклашга ёрдам беришга чақирди ва ёрдам кўрсатишга ҳамда бу ишда конструктив роль ўйнашга тайёрлигини билдирди.

22 февраль куни Хитойнинг БМТдаги вакили Чжан Жун Хитойнинг Украинадаги вазиятни тартибга солиш бўйича тинчлик режаси яқин вақт ичида тақдим этилишига ваъда берди. Шунингдек, у Хитой Россия ва Украинани ўт очишни тўхтатишга ва имкон қадар тезроқ тинчлик музокараларини бошлашга чақираётганини айтди.

Киритилди: 15:52 24.02.2023. Ўқилди: 2541 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!