Бугун 23 ноябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Хитой Трампга қарши иш қиляптими? Жавоб берилди

A A A
Хитой Трампга қарши иш қиляптими? Жавоб берилди

Хитой Дональд Трампнинг қайта сайланишига халақит бериш учун АҚШ сайловларига аралашишга уринмайди. Бу ҳақда Хитой ташқи ишлар вазирлиги вакили Гэн Шуан маълум қилди, дея хабар беради "Reuters".

Унинг таъкидлашича, Хитой АҚШ сайловларига аралашишдан манфаатдор эмас. Шуан умид қиладики, "Вашингтон [Пекинни] бу воқеага жалб қилмайди".

Аввалроқ, Трамп Хитой унинг 2020 йил ноябрь ойида қайта сайланишига йўл қўймаслик учун ҳамма нарсани қилаётганини айтганди. Унинг фикрича, Пекин Демократик партиядан рақиби Жо Байденни қўллаб-қувватламоқчи.

Сўнгги изланишларга кўра, Демократик номзод Жо Байден пойгада етакчилик қилмоқда. 3 ноябрдаги президент сайловида рўйхатдан ўтган сайловчиларнинг 45 фоизи унга овоз беради, америкаликларнинг атиги 40 фоизи амалдаги президентни қўллаб-қувватлайди.

 

Киритилди: 14:59 30.04.2020. Ўқилди: 4188 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда