Қўшма Штатлар Хитойни тийиб туриш сиёсатини илгари суришда давом этмоқда, деди Хитой ташқи ишлар вазири Ван И.
"Биз АҚШда Хитойни нотўғри тушуниш давом этаётганини кўрмоқдамиз ва улар Хитойни ушлаб туриш бўйича ўзларининг нотўғри сиёсатини тарғиб қилишда давом этмоқдалар", деди Ван И Қатарнинг Peninsula газетасига берган интервюсида.
Матн Хитой ташқи ишлар вазирлиги сайтида эълон қилинган.