Бугун 18 ноябрь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Хитой Ташқи ишлар вазири Ван И Ўзбекистонга ташриф буюради

Хитой Ташқи ишлар вазири Ван И Ўзбекистонга ташриф буюради

Хитой Ташқи ишлар вазири Ван И 19-22 ноябрь кунлари Қирғизистон, Ўзбекистон ва Тожикистонга расмий ташриф уюштиради. Бу ҳақда Хитой Ташқи ишлар вазирлиги маълум қилган.

Ташриф доирасида Ван И ҳар бир давлатнинг ташқи ишлар вазирлари билан алоҳида “стратегик мулоқот” ўтказади. Учрашувлар минтақавий хавфсизлик, иқтисодий ҳамкорлик ва Евроосиё ҳамда “Белт & Роад” ташаббуслари доирасидаги қўшма лойиҳалар муҳокамасига бағишланиши кутилмоқда.

Хитой томони фикрича, ташриф «Хитой - Марказий Осиё» иккинчи саммити якунлари ва Хитой раиси Си Жинпинг ва Тошкент, Бишкек, Душанбе ўртасидаги умумий келишувларни тўлиқ амалга ошириш имконини беради, сиёсий ўзаро ишонч ва анъанавий дўстликни мустаҳкамлашга кўмаклашади, «Бир макон, бир йўл» ташаббуси доирасидаги юқори даражадаги ҳамкорликни чуқурлаштиради, шунингдек, «Хитой - Марказий Осиё» ҳамжамиятини барпо этишга кўпроқ ижобий ҳисса қўшади.

Киритилди: 23:00 17.11.2025. Ўқилди: 551 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!