Бугун 28 ноябрь, 2026 йил, шанба

O'ZB

Хитой таҳдид қилди: "Коронавируснинг илдизини аниқлашга уринманг"

A A A
Хитой таҳдид қилди: "Коронавируснинг илдизини аниқлашга уринманг"

Хитойнинг Австралиядаги элчиси Чэн Цзинье коронавируснинг келиб чиқишини текшириш ёмон оқибатларга олиб келиши билан таҳдид қилди. У бу ҳақда The Australian Financial Review нашрига берган интервьюсида айтиб ўтди.

Дипломат Австралия расмийларининг тергов ўтказиш талаблари мамлакатларнинг муносабатларига салбий таъсир кўрсатишини таъкидлади. Элчининг сўзларига кўра, бу хитойлик сайёҳларни қўрқитиши ва ҳатто савдо муносабатларига таъсир қилиши мумкин.

Чэн Цзинье барча давлатлар барибир терговни қўллаб-қувватламаслигини таъкидлади. “Бундай кескин бир пайтда [Хитойга] гумон ва айбловлардан фойдаланиш пандемияга қарши глобал ҳаракатларга путур етказиши мумкин", — деди у.

Маълумотларга кўра, олдинроқ Австралия бош вазири Скотт Моррисон вируснинг келиб чиқишини текширишда АҚШга қўшилишга қарор қилган.

Киритилди: 14:46 27.04.2020. Ўқилди: 8541 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар