Xiaomi Redmi Note 8 смартфони кўп қаватли уйнинг деразасидан тушиб кетганидан кейин ҳам ишламоқда. Xiaomi раҳбари Лэй Цзюнь ушбу воқеани Weibo'даги блогида ёзган.
Хитой корпорациясининг асосчиси Xiaomi смартфонларидан фойдаланувчилардан бири ўз қурилмасини деразадан тасодифан тушириб юборганлиги ҳақида ҳикоя қилди. Redmi Note 8 саккиз қават "учиб", бинонинг деразалари остида жойлашган бассейнга қулаган. Йиқилиш натижасида қурилма жисмонан шикастланган, аммо ишлашда давом этган.
Лэй Цзюнь томонидан жойлаштирилган фотосуратларга қараганда, телефон корпуси эгилиб, орқа томони ёрилиб кетган. Қурилма сувда бўлганлиги сабабли суюқлик камеранинг ҳимоя ойнаси остига кириб кетган. Қурилманинг дисплейи бир нечта катта ёриқларни "олди", аммо бутунлигини сақлаб қолди. Смартфон эгаси қурилма "омон қолганини", яъни сенсорли экран ва қурилманинг асосий функциялари ишлаганини пайқади.
Лэй Цзюнь ўз хабарида Redmi Note 8 жуда юқори сифатли смартфон эканлигини таъкидлади.