Бугун 19 апрель, 2025 йил, шанба

O'ZB

Хитой шимолидаги қариялар уйида юз берган ёнғинда ўнлаб одамлар ҳалок бўлди

Хитой шимолидаги қариялар уйида юз берган ёнғинда ўнлаб одамлар ҳалок бўлди

Хитой шимолидаги Хэбэй провинциясидаги қариялар уйида юз берган ёнғин оқибатида камида 20 киши ҳалок бўлди.

Бу ҳақда Sinxua агентлиги маҳаллий ҳокимият вакилларига таяниб хабар берди.

Маълумотларга кўра, ёнғин сешанба куни кечқурун Чэндэ шаҳрининг Лунхуа округида содир бўлган. Чоршанба куни маҳаллий вақт билан соат 03:00 ҳолатига кўра, жами 20 киши ҳалок бўлгани тасдиқланди.

Ёнғин сабаблари аниқланмоқда.

Киритилди: 09:23 09.04.2025. Ўқилди: 709 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!