Бугун 25 ноябрь, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Хитой Россиянинг ҳудудини ўзига қўшиб олди

A A A
Хитой Россиянинг ҳудудини ўзига қўшиб олди

Хитойнинг янги хариталарида Катта Уссурийск оролининг Россия қисми Хитойга тегишли эканлиги тасвирланган.

Хитойнинг "Стандарт хариталар картографик хизмати" давлат сайти 2023 йилга мўлжалланган янги, расман тасдиқланган географик хариталар тўпламини эълон қилди. Унда Россия ҳудудларининг бир қисми Хитой ҳудуди сифатида кўрсатилган. Гап Россия Федерацияси ва Хитой ўртасида бўлинган Катта Уссурийск ороли ҳақида бормоқда.

350 км квни ташкил этувчи Катта Уссурийск ороли сўнгги 100 йил давомида Россия ва Хитой ўртасидаги баҳсли ҳудуд бўлиб келган. 2008 йилда мамлакатлар ўртасида оролни иккига бўлиш тўғрисида шартнома тузилган. Аммо Хитой томонидан бугун эълон қилинган янги хариталарда Хитой ҳудуди "кенгайганини" кўриш мумкин.

Киритилди: 10:29 30.08.2023. Ўқилди: 20683 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар