Бугун 18 сентябрь, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Хитой Покистонга молиявий ёрдам ажратади

A A A
Хитой Покистонга молиявий ёрдам ажратади

Куни кеча Покистон мамлакат валюта захирасини ва миллий валюта курси барқарорлигини қўллаб-қувватлаш учун кредит ажратиш бўйича Хитой банклари консорциуми билан келишувга эришганини маълум қилди

Жума куни Покистон давлат банки Хитой банклар консорциумидан 15 миллиард юан (2,3 миллиард доллар) кредит олиши ҳақидаги хабарни тасдиқлади. Бу ҳақда Покистон молия ва даромадлар вазири Мифтах Исмаил ижтимоий тармоқдаги саҳифасида маълум қилган.

"Шуни мамнуният билан маълум қилмоқчиманки, Хитой консорциумидан ажратилган 15 миллиард юан (Тахминан 2,3 миллиард доллар) миқдоридаги кредит Покистон давлат банкига ўтказилди, бу мамлакатимиз валюта захирасини мустаҳкамлайди", - деб ёзган Молия вазирлиги раҳбари.

Киритилди: 15:58 25.06.2022. Ўқилди: 2215 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!