Петерсон Жаҳон иқтисодиёти институти (PIIE) таҳлилчиларининг ҳисобига кўра, Хитой тиббий шахсий ҳимоя воситаларини (ШХВ) экспортини қарийб тўрт баравар оширишга муваффақ бўлди. Бу ҳақда Spot хабар бермоқда. (https://www.spot.uz/ru/2021/08/05/chinamask/)
2019 йилда мамлакат 22,9 млрд долларга, 2020 йилда $88,1 млрдга тиббий шахсий ҳимоя воситаларини экспорт қилган.
2020 йилда тиббий ниқоб ва респираторлар экспорти $53,8 млрдга баҳоланмоқда (2019 йилга нисбатан 48,8 долларга кўп), пластик ниқоблар — $16,8 млрд (2019 йилда $3,5 млрд), ҳимоя кийимлари — $10,8 млрд ($9,9 млрд), қўлқоплар — $3,9 млрд ($2,9 млрд).