Хитой улкан конни Шандонг провинциясида жойлашган Лайжоу шаҳри қирғоқларида кашф этган. Ушбу кашфиёт Лайжоу шаҳри олтин захираларини 3 900 тоннадан ошириб, мамлакат умумий захирасининг тахминан 26 фоизини ташкил этишига сабаб бўлган.
Унда 1,4 минг тонна олтин мавжуд бўлиб, ўртача миқдори ҳар тоннада 0,56 г ни ташкил қилади.
Хитой Осиёдаги энг йирик сув ости олтин конини кашф этилиши ички захираларни мустаҳкамлайди, минтақавий ресурслар рейтингини ўзгартиради ва Пекиннинг стратегик фойдали қазилмаларни таъминлашга интилишини таъкидлайди.
Мутахассисларнинг ҳисоб-китобларига кўра, кашфиёт Хитойнинг дунёдаги энг йирик олтин ишлаб чиқарувчилардан бири сифатидаги мавқеини сезиларли даражада мустаҳкамлаши ва мамлакатнинг хомашё импортига қарамлигини камайтириши мумкин.