Хитой “Fengyun-3G” метеорологик сунъий йўлдошини "Чанчжэн-4B" ракетаси ёрдамида орбитага муваффақиятли олиб чиқди. Бу ҳақда Хитой аэрокосмик фан ва технология корпорацияси (CACC) маълум қилди.
Ракета Пекин вақти билан 09:36 да (Тошкент вақти билан 06:36) Цзюцюань космодромидан учирилган.
Корпорация маълумотларига кўра, сунъий йўлдош ёғингарчиликни кузатиш, унинг тури, интенсивлиги ва ёғингарчилик майдонини аниқлаш, шунингдек, тайфунлар ҳаракатини кузатишга ёрдам беради.
Умуман олганда, Хитой аллақачон Фенгюн сериясининг 20 та метеорологик сунъий йўлдошини учирди, улардан саккизтаси фойдаланишда давом этмоқда, улар битта орбитал юлдуз туркумини ташкил қилади.