Хитой олимлари олиб борган тадқиқотлар натижаси фастфуддан тайёрланган таомлар юқори нафас йўллари шамоллашига сабаб бўлишини кўрсатиб берди. Бунга шубҳасиз, гамбургерлар ҳам киради. Бунинг учун ҳафтасига уч марта гамбургер ейиш кифоя экан. Одамнинг юқори нафас йўллари шамоллаб, оқибатда астмани келтириб чиқараркан. Яъни, фастфуд таркибида мавжуд ёғ кислоталари худди ўша шамоллаш манбаи ҳисобланади. Гамбургердаги ун ҳам шамоллаш ривожини таъминлайди. Бир сўз билан айтганда, хитойлик олимлар гамбургерни иложи борича истеъмол қилмасликка чақириб қолишади.