Бугун 26 ноябрь, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Хитой ҳам НАТОнинг кенгайишига қарши

A A A
Хитой ҳам НАТОнинг кенгайишига қарши

Хитойнинг Европа Иттифоқидаги ваколатхонаси НАТОнинг кенгайишига қарши чиқиб, альянснинг глобал хавфсизликни таъминлаш борасидаги саъй-ҳаракатларини бефойда деб атади.

Ваколатхона НАТОнинг кенгайиши дунёда хавфсизлик ва барқарорликни таъминлашга ёрдам бермайди деган фикрни билдирган. Таъкидланишича, альянснинг бундай уринишлари фақатгина сиёсий блоклар шаклланишига ва ҳарбий соҳада қарама-қаршилик пайдо бўлишига олиб келади.

“Биз НАТОни совуқ уруш давридаги тафаккур ва мафкурадан воз кечишга, бошқа мамлакатлар суверенитети, хавфсизлиги ва манфаатларига, уларнинг цивилизациялари, тарихи ва маданиятларидаги фарқларга ҳурмат кўрсатишга чақирамиз, – дейилади ваколатхона баёнотида. – НАТО “совуқ уруш” маҳсулидир, Хитой томони минтақавий хавфсизликни ҳарбий иттифоқларни зўрлик билан кенгайтириш йўли билан таъминлаб бўлмайди деб ҳисоблайди”.

Баёнотга кўра, Шимолий Атлантика альянси давлатлараро ишончни мустаҳкамлаш, минтақавий тинчлик ва барқарорликни чинакам ҳимоя қилиш учун кўпроқ ҳаракат қилиши керак.

НАТОнинг кенгайишига Россия ҳам қарши чиқмоқда. Хусусан, Москва альянс сафига Украинанинг қабул қилинишини истамаяпти.

Киритилди: 20:55 08.02.2022. Ўқилди: 4601 марта. Фикрлар сони: 2 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар