Хитой ўзининг таъсирини дунё бўйлаб ёйишга интилмоқда. Шу мақсадда дунёнинг йирик иқтисодларидан бири бўлган мамлакат, Колумбия билан алоқаларни мустаҳкамлаш ниятида. Бугун, чорашанба куни Хитой ва Колумбия дипломатик делегациялари ўзаро учрашув ўтказди.
Учрашувга ҳар икки давлат раҳбарлари Густаво Петро ва Си Цсиньпин бошчилик қилди. Маълумот ўрнида айтиш керакки, Колумбия АҚШнинг анча йиллик иттифоқчиси саналади.
"Хитой эса Лотин Америкаси мамлакатлари билан яқинлашиш орқали митақада АҚШ таъсирини сусайтириш пайига тушган. Айни дамга келиб, Хитой 11 та Жанубий Америка мамлакатидан 10 таси билан расмий алоқаларга эга", - дейилади Reuters агентлиги берган хабарда.