Бугун 2 июль, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Хитой Давлат кенгаши Бош вазири Германия вазири билан учрашишдан бош тортди

Хитой Давлат кенгаши Бош вазири Германия вазири билан учрашишдан бош тортди

Хитой Давлат кенгаши бош вазири Ли Цян Германия вице-канцлери, иқтисодиёт ва иқлимни муҳофаза қилиш вазири Роберт Хабек билан учрашишдан бош тортди.

Бу ҳақда Германия делегациясидаги манбаларга таяниб, “Welt” нашри маълум қилди, деб ёзади «Репорт».

«Вице-канцлер Роберт Хабек Хитойга ташрифи чоғида муҳим учрашувни бекор қилишга мажбур бўлди. Бош вазир Ли Цян билан шанба куни кутилаётган учрашув бўлиб ўтмайди», — деб ёзади нашр.

Жума куни Хитойга Пекин, Шанхай ва Ханчжоудаги ҳамкасблари билан учрашиш учун келган Хабек Ли билан учрашув нима учун бўлмаслиги ҳақида ҳеч қандай тасаввурга эга эмаслигини айтди.

Киритилди: 13:58 22.06.2024. Ўқилди: 997 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!