Бугун 23 ноябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Хитой АҚШнинг қарорига муносабат билдирди

A A A
Хитой АҚШнинг қарорига муносабат билдирди

Хитой АҚШ БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашидан чиқиш ҳақида қарор қабул қилганидан афсусда. Бу ҳақда Хитой ТИВ расмий вакили Гэн Шуан маълум қилди, дея хабар берди "kun.uz".

«Хитой АҚШнинг БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашидан чиқиш тўғрисидаги қарори туфайли афсусда эканини билдиради. Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаш БМТ Бош ассамблеяси томонидан таъсис этилган. Бу инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасидаги мулоқот ва ҳамкорлик бўйича муҳим платформадир. Барча томонлар кенгаш ишига жуда жиддий эътибор қаратади», - дея айтиб ўтди Гэн Шуан.

Унинг сўзларига кўра, Пекин БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашини бундан кейин ҳам қўллаб-қувватлашда давом этади.

Киритилди: 14:42 20.06.2018. Ўқилди: 1659 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда