Бугун 23 ноябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Хитой АҚШга янги президент келишини хоҳламоқда

A A A
Хитой АҚШга янги президент келишини хоҳламоқда

Хитой AҚШнинг янги ҳукумати билан ўзаро ҳурмат тамойиллари асосида ҳамкорлик қилишни орзиқиб кутмоқда. Бу ҳақда Хитой ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Лю Юйчэн маълум қилди.

Дипломатнинг сўзларига кўра, Хитой расмийлари ўзаро манфаатли ҳамкорлик мақсадида "янги маъмурият ва янги президент Хитойни ярим йўлда кутиб олишади" деган умидда. Лю Юйчэннинг таъкидлашича, мамлакатлар ўртасида тартибга солиш ва назорат қилиниши керак бўлган келишмовчиликлар мавжуд, шунинг учун Хитой-AҚШ муносабатлари "тўғри йўлда ривожланади".

Шунингдек, у президентлик сайловлари муваффақиятли якунланишига умид билдирди ва овозларни ҳисоблаш ҳали якунланмаганлигини таъкидлади.

Киритилди: 11:02 05.11.2020. Ўқилди: 2138 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда