Бугун 6 июнь, 2020 йил, шанба

O'ZB

Хитой АҚШга қарши эҳтимолий урушга тайёрланмоқда

Хитой АҚШга қарши эҳтимолий урушга тайёрланмоқда

Хитой АҚШнинг босимига жавобан мудофаа харажатларини оширмоқчи. Бунинг учун Пекин молиявий имкониятларга эга, деди Стратегия ва технологияларни таҳлил қилиш маркази раҳбари Руслан Пухов.

Ушбу қарор арафасида Хитой ҳукумати 2020 йилга мўлжалланган ҳарбий бюджетни эълон қилди. 2019 йилга нисбатан харажатлар 6,6 фоизга (178,8 миллиард доллар) ошади, деб ёзади РИА Новости.

"Яқинда АҚШ Президенти Дональд Трамп Хитойга босимни сезиларли даражада оширди ва Пекин бу чақириқни қабул қилди. Хитой ҳарбий харажатларни муттасил оширмоқда. Эҳтимол, бу яқин келажакда дунёнинг иккига бўлинишига олиб келиши мумкин", — деди эксперт.

Унинг қўшимча қилишича, Президент Си Цзинпин ўз мамлакати кучли ҳарбий-саноат комплекси томонидан қўллаб-қувватланадиган янада тажовузкор ташқи сиёсат юритишга тайёр.

Киритилди: 16:25 22.05.2020. Ўқилди: 2524 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!