Бугун 25 апрель, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Хитой АҚШ олдига 2 та танлов қўйди

Хитой АҚШ олдига 2 та танлов қўйди

Келтирилишича, Ван И ҳозирги Хитой–АҚШ муносабатлари жиддий қийинчиликлар ва муаммоларга дуч келаётганини таъкидлаган. Шу учун Америка томони жиддий ўйлаб, тўғри танловни амалга ошириши кераклигини айтган.

Вазирнинг сўзларига кўра, АҚШнинг янги маъмурияти Трампнинг Хитойга нисбатан ўта нотўғри сиёсатини давом эттирмоқда. У «Хитой тараққиётини қамоққа олишга ва репрессияни авж олдиришга уринмоқда». Вашингтон «Хитойни модернизация қилиш жараёнини тўсиб қўйишга ва уни тўхтатишга» умид қилиб, янглишиб Хитойни ўзининг асосий душмани сифатида қарамоқда.

«АҚШга шуни аниқ айтмоқчиманки, Хитойнинг ривожланиши ва қайта шаклланиши улкан ички ҳаракатлантирувчи кучга эга ва бу тарихдан муқаррар бўлиб келган тенденция. Яна шуни қўшимча қилмоқчиманки, Хитой тинч йўл билан ривожланишда давом этади, ўзаро манфаатли ошкоралик стратегиясига содиқ қолади, ҳеч қачон ‘кучли мамлакат мажбурий равишда судхўр бўлиши керакʼ деган йўлдан бормайди, биз биргаликда ривожланишни амалга оширишга ва дунёнинг барча мамлакатлари, шу жумладан, АҚШ билан биргаликда фаровонликни излашга тайёрмиз», — деган Хитой ташқи ишлар вазири Ван И.

Аввалроқ АҚШ нима учун Хитойдан ўзиб кетиши кераклиги маълум қилинганди. Шунингдек, Хитой АҚШни ўзига нисбатан «ўта хавфли» сиёсатини ўзгартиришга чақирганди.

Киритилди: 22:32 27.07.2021. Ўқилди: 4920 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!