Бугун 20 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Хитой АҚШ билан “келишув“ни барбод қилдими?

Хитой АҚШ билан “келишув“ни барбод қилдими?

АҚШ Президенти Дональд Трамп Хитой савдо музокаралари доирасидаги келишувни барбод қилганини маълум қилди. Бу ҳақда ЎзА ёзмоқда.

Улар келишувни барбод қилди. Бунинг учун жавоб беришади. Биз божларни ошириб борамиз... ва ортга қайтмаймиз , деган Трамп Флоридада ўз тарафдорлари олдида қилган чиқишида.

Шунингдек, Трамп пайшанба куни Вашингтонга Хитой бош вазири ўринбосари Лю Хэ ташриф буюриши ҳақидаги маълумотни тасдиқлаган.

Эслатиб ўтамиз, ўтган якшанбада АҚШ Президенти 10 майдан Хитойнинг қатор товарларига бож миқдорини 10 фоиздан 25 фоизга оширишни ваъда қилганди.

Мазкур баёнотдан сўнг ОАВда Хитой Вашингтонда бўлажак савдо музокараларини бекор қилиши мумкинлиги ҳақидаги хабарлар тарқалди.

Киритилди: 09:56 09.05.2019. Ўқилди: 1654 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!