Бугун 24 ноябрь, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Хитой амалдори пора учун қатл этилди

A A A
Хитой амалдори пора учун қатл этилди

Хитойнинг энг йирик суғурта компанияларидан бири – China Life Insurance директорлар кенгашининг собиқ раиси Ван Венбин ўлим жазосига ҳукм қилинди ва суд ижроси икки йилга кечиктирилди. Тегишли қарор Жинан шаҳри (шарқидаги Шандун вилояти) оралиқ халқ суди томонидан қабул қилинди, дея хабар бермоқда Хитой марказий телевиденияси.

Компания партия қўмитасини ҳам бошқарган собиқ амалдор пора олиш, шунингдек, хориждаги мол-мулкни яширишда айбдор деб топилди. Суд қарорида айтилишича, икки йиллик муҳлатдан кейин қонунга мувофиқ жазо озодликдан маҳрум қилиш имкониятисиз умрбод қамоқ жазосига алмаштирилади. Ван Венбиннинг барча шахсий мол-мулки давлатга мусодара қилинади.

Ван Венбин 1997 йилдан 2021 йилгача турли давлат лавозимларида ишлаган. Бу вақт ичида у бевосита ёки учинчи шахслар орқали умумий қиймати 325 миллион юан (45,7 миллион доллар) миқдорида пора олган. Бундан ташқари, у 56,42 миллион юанга яқин (7,9 миллион доллар)ни ноқонуний равишда чет элда яширган.

Собиқ амалдорга 2023-йил январида айбловлар қўйилган.

Киритилди: 15:40 12.09.2023. Ўқилди: 3308 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар