Бугун 2 май, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Хиллари Клинтон «Террор ҳолати» номли янги китоб ёзди

Хиллари Клинтон «Террор ҳолати» номли янги китоб ёзди

AҚШнинг собиқ давлат котиби Хиллари Клинтон таниқли канадалик ёзувчи Луиза Пенн билан ҳамкорликда триллер жанрида китоб ёзади. Бу ҳақда Simon & Schuster нашриёти сайтида хабар берилган.

«Террор ҳолати» ("State of Terror") деб номланган мазкур китоб 12 октябрда тақдимот қилиши режалаштирилган. Бош қаҳрамон яқинда президент маъмуриятига тайинланган давлат котиби бўлади.

Х.Клинтон AҚШнинг 44-президенти Барак Обама маъмурияти даврида давлат котиби лавозимида ишлаган, 2016 йилда у президент сайловларида демократлар партиясидан номзод сифатида қатнашган, аммо республикачи Дональд Трампга ютқазган.

Киритилди: 16:16 24.02.2021. Ўқилди: 1632 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!