АҚШ собиқ президентининг турмуш ўртоғи ва собиқ давлат котиби, охирги сайловда ушбу мамлакат раҳбарлигига ўз номзодини қўйган Ҳиллари Клинтон Facebook ижтимоий тармоғи бош директори бўлиш истаги борлигини билдирди. Бу ҳақда "xs.uz" нашри хабар берди.
Унинг сўзларига кўра, Facebook янгиликларнинг дунёдаги энг йирик платформасидир. Клинтон хоним айнан мазкур тармоқ орқали аксарият америкаликлар янгиликлардан бохабар бўлиб боришини қайд этган.
Ўз навбатида у мазкур ижтимоий тармоқдан миллионлаб фойдаланувчиларнинг шахсий маълумотлари тарқалиб кетиши билан боғлиқ машмашани ҳам эслаб ўтар экан, бу “Facebook” томонидан қабул қилинган бизнес-моделда ўз асоратини қолдирганини таъкидлади.