Хитойнинг Xiaomi корпорацияси ўзининг биринчи симсиз телевизорини сотишни бошлади.
Қурилма Xiaomi Мах 27 деб аталади. Телевизор 27 дюймли диагонали, Full HD пикселлар сонига эга IPS матрицаси ва 60 Гц частотани қўллаб-қувватлайди.
Телевизор баландлик ва эгилишни созлаш имкониятига эга стендга ўрнатилган бўлиб, унда қурилмани ташиш учун ғилдираклар мавжуд.
Телевизор экранидан ландшафт ёки портрет йўналишида фойдаланиш мумкин.
Қурилма 16 гигабайт оператив хотира ва 128 гигабайт ички хотирага эга. Xiaomi Мах 27 9700 мА/соат батареяда 13 соатгача ишлай олади.
Xiaomi Мах 27 нархи 3999 юан.