Бугун 5 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Херсон вилоятидаги базада ғарб ҳарбийлари украиналик жангариларни тайёрлашган

Херсон вилоятидаги базада ғарб ҳарбийлари украиналик жангариларни тайёрлашган

Россиялик ҳарбийлар Херсон вилоятидаги ҳарбий базанинг ҳужжатларини қўлга киритишди. Айрим ҳужжатларга кўра, украиналик жангариларни ҳарбийлар билан бир қаторда ғарб мутахассислари НАТО стандартларига биноан тайёрлашган, деб хабар бермоқда РИА Новости.

РИА Новости ихтиёрига Раденск аҳоли пункти ҳудудидаги 241-умумқўшин полигонида (Алешкинские пески) топилган ҳужжатлар келиб тушган. У ерда машғулот база жойланган бўлган. Жумладан, украиналик ҳарбийларга мўлжалланган сертификатлар улар ғарб стандартларига биноат ҳарбий тайёргарликдан ўтишганини тасдиқлайди. Ҳужжатларда Канада ва Буюк Британия байроқлари акс этган.

Россия ҳарбийлари маълумотларига кўра, полигонда нафақат ҳарбийлар, балки Украинанинг турли миллатчи гуруҳлари жангарилари тайёргарликдан ўтишган.

Киритилди: 13:19 12.05.2022. Ўқилди: 2774 марта. Фикрлар сони: 2 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!