"Россия қўшинлари Херсондан олиб чиқиб кетилганидан сўнг Украина терговчилари у ерда қийноқлар аломатлари бўлган 63 кишининг жасадини топди", дея маълум қилди Украина Ички ишлар вазирлиги раҳбари Денис Монастырский. Унинг сўзларига кўра, минтақада ҳарбий жиноятларни аниқлаш бўйича ишлар эндигина бошланган.
"Украина ҳукумати Херсон вилояти ҳудудида ҳарбий жиноятлар бўйича 436 та жиноий иш қўзғатган. Ҳуқуқ-тартибот идоралари руслар ҳибсга олинган фуқароларни сақлаган 11 та жойни аниқладилар. Улардан тўрттасида қийноқ қўлланган", деди вазир.