Бугун 24 сентябрь, 2024 йил, сешанба

O'ZB

ХДП вазирлик ва идоралар томонидан тушадиган барча тушумларни тўлиқ бюджетга йўналтириш ташаббусини илгари сурмоқда

ХДП вазирлик ва идоралар томонидан тушадиган барча тушумларни тўлиқ бюджетга йўналтириш ташаббусини илгари сурмоқда

Давлат хизматларини кўрсатиш ва жарималар орқали давлат бюджетига тушадиган маблағлар мамлакатнинг иқтисодий барқарорлиги ва ижтимоий ривожланишидаги муҳим омиллардан ҳисобланади. Бу маблағларнинг тўғри ва самарали бошқарилиши давлатнинг асосий ижтимоий-иқтисодий мақсадларига эришишига кўмаклашади.

Шу боис, Ўзбекистон ХДП вазирлик ва идоралар томонидан давлат хизматларини кўрсатиш ёки жарима солиш натижасида тушадиган барча тушумларни тўлиқлигича Давлат буджетига йўналтириш ташаббусини илгари сурмоқда.

Тушумларни тўлалигича давлат буджетига йўналтириш қуйидаги жиҳатлари билан муҳим аҳамият касб этади:

— давлат буджетига тушадиган маблағлар ижтимоий дастурларни молиялаштиришда, масалан, соғлиқни сақлаш, таълим ва инфратузилмани қўллаб-қувватлашда муҳим манба бўлиб хизмат қилади;

— давлатнинг молиявий барқарорлиги ва ички иқтисодиётни ривожлантиришга ёрдам беради;

— маблағлар буджетга тўлалигича тушганидан сўнг давлат янги инфратузилмалар яратиш ва мавжудларини яхшилашга сармоя киритиш имконига эга бўлади.

Хулоса қилиб айтганда, давлат хизматлари ва жарималардан келиб тушадиган тушумларни тўлиқ давлат буджетига йўналтириш мамлакат иқтисодиётини барқарор ривожлантиришда муҳим ўрин тутади. Бу нафақат давлат буджетининг барқарорлигига ёрдам беради, балки ижтимоий дастурларни молиялаштириш, инфратузилмани яхшилаш нуқтаи назаридан ҳам катта аҳамиятга эга. Партиямиз ташаббусининг амалга оширилиши, шунингдек, давлатнинг фуқаролар ва бизнес учун янада қулай шароитларни яратишига, мамлакат иқтисодиётини барқарор ривожлантиришга замин яратади.

Киритилди: Бугун 17:27. Ўқилди: 253 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!