Бугун 13 август, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Хави ва Клопп терма жамоалардаги фаолиятини ўзаро баҳс билан бошлайди

Хави ва Клопп терма жамоалардаги фаолиятини ўзаро баҳс билан бошлайди

Чоршанба куни Хави Нидерландия терма жамоасининг янги бош мураббийи этиб тайинлангани эълон қилинди. "Апелсинранглилар" навбатдаги учрашувини 24 сентябрь куни Миллатлар лигасининг 1-тури доирасида Германияга қарши ўтказади.

Нидерландия — Германия учрашуви ҳар икки терма жамоа бош мураббийи — Хави ва Юрген Клопп учун янги лавозимдаги илк ўйин бўлади. Шу тариқа, футбол мухлисларини икки машҳур мутахассис ўртасида қизиқарли мураббийлик тўқнашуви кутмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Хави Нидерландия Қироллик футбол иттифоқи билан тўрт йиллик — 2030 йилги жаҳон чемпионати якунига қадар амал қиладиган шартнома имзолади.

Испаниялик мутахассис 2024 йил баҳорида "Барселона" бош мураббийи лавозимини тарк этганидан буён жамоасиз эди.

Киритилди: Бугун 10:30. Ўқилди: 563 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!