"Интер Майами" Хавер Маскерано кетганидан сўнг Хави ва Марсело Гальярдони бош мураббий лавозимига тайинлаш имкониятини кўриб чиқмоқда, деб хабар бермоқда The Touchline X ижтимоий тармоғида.
Маскерано 14 апрель куни жамоани тарк этди. Аргентиналик мутахассис 2025 йил бошида "Интер Майами"ни бошқарган эди. Унинг шартномаси 2027 йил охиригача мўлжалланган эди. Унинг қўл остида жамоа МЛС кубогини қўлга киритди.
Хави 2021 йилнинг ноябридан бери "Барселона" бош мураббийи лавозимида ишлаб келаётган эди. 2024 йилнинг 24 май куни клуб 2023/2024-йилги мавсум якунлангач, Хавини ишдан бўшатганини эълон қилди. Гальярдо февраль ойида “Ривер Плате” бош мураббийи лавозимини тарк этди. Айни пайтда иккала мутахассис ҳам бўш ва "Интер Майами"да ишлаш учун эҳтимолий номзодлар сифатида кўриб чиқилмоқда.