Бугун 29 апрель, 2024 йил, душанба

O'ZB

Хавфли хасталик билан курашган машҳур актёрнинг рафиқаси 58 ёшида вафот этди (фото)

Хавфли хасталик билан курашган машҳур актёрнинг рафиқаси 58 ёшида вафот этди (фото)

Голливуд юлдузи Жон Траволтанинг рафиқаси ҳаётининг 58-йилида вафот этди.

Маълумотларга кўра, Келли Престон кўкрак бези саратонига қарши икки йиллик муваффақиятсиз курашдан сўнг бу оламни тарк этган.

“Қалбимда минг оғриқ билан рафиқамнинг кўкрак бези саратонига қарши икки йиллик курашда енгилганлиги ҳақида хабар бермоқдаман. У кўплаб одамларнинг севгиси ва қўллаб-қувватлаши ила хасталикка қарши жасорат билан курашди. Менинг оилам ва мен шифокор ҳамда ҳамширалардан доимо миннатдормиз, ёрдам берган барча тиббий марказларга, шунингдек, унинг яқин дўстлари ва қариндошларига раҳмат айтаман”, деб ёзган актёр Инстаграмдаги саҳифасида.

Хавфли хасталик билан курашган машҳур актёрнинг рафиқаси 58 ёшида вафот этди (фото)

 

 

 

 

 

Киритилди: 21:53 13.07.2020. Ўқилди: 4894 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!