Бугун 20 ноябрь, 2026 йил, жума

O'ZB

Хавф ошмоқда: Хитой ҳам АҚШга ультиматум қўйди

A A A
Хавф ошмоқда: Хитой ҳам АҚШга ультиматум қўйди

Пекин AҚШдан Сичуань провинциясида жойлашган Ченгду шаҳридаги бош консулликни ёпишни талаб қилди, деб хабар беради РИA Новости. Ушбу ташаббус Aмерика расмийларига жавоб деб аталади, олдинроқ АҚШ Хитойга Хьюстондаги Бош консулликни ёпиш  тўғрисида буйруқ берганди.

Тегишли баёнот ХХР Ташқи ишлар вазирлиги вакиллари томонидан қабул қилинди. Бўлим Aмерика расмийларининг ташаббусини "провокация" деб атади. Шу билан бирга, баёнотда рўй бераётган воқеалар учун жавобгарлик "бутунлай AҚШнинг зиммасида" экани таъкидланган.

24 июль куни Пекин америкалик дипломатларга AҚШнинг Ченгду шаҳридаги Бош Консулхонаси лицензияси бекор қилинганлиги тўғрисида хабар берди, шунингдек, уларни давлат ҳудудида ҳар қандай фаолияти тақиқланиши тўғрисида огоҳлантирди.

Шу билан бирга, Хитой расмийлари вазият шу тарзда ривожланаётганидан афсусда. Улар Вашингтонни "нотўғри қарор"ни бекор қилишга ва икки томонлама муносабатларни нормаллаштириш чораларини кўришга чақиришди.

Киритилди: 11:40 24.07.2020. Ўқилди: 7888 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар