Бугун 26 декабрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Хатирчида ҳоким ёрдамчиси ўз хизмати учун 10 млн. сўм пора олган вақтида ушланади

Хатирчида ҳоким ёрдамчиси ўз хизмати учун 10 млн. сўм пора олган вақтида ушланади

Навоий шаҳрида фаолият юритувчи МЧЖ раҳбари фуқарога Хатирчи туманидаги маҳалла фуқаролар йиғинларидан бирининг ҳоким ёрдамчиси тавсияномаси асосида банкдан 100 млн. сўм миқдорида имтиёзли кредит маблағи олиб бериш эвазига 20 млн. сўм олган вақтида ушланди. Шунингдек, тезкор тадбир давом эттирилиб, муқаддам судланган ҳоким ёрдамчиси ўз хизмати учун 10 млн. сўм ҳамда Хатирчи туманидаги акциядорлик тижорат банки мутахассиси эса тегишли ҳужжатларни тайёрлаб, кредит маблағи ажратиб бериш эвазига 2 млн. сўм олган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланди.

Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан Жиноят Кодексининг 168 ва 211-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Киритилди: 09:54 05.11.2024. Ўқилди: 994 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!