Reuters/Ipsos сўровига кўра, АҚШ вице-президенти Камала Харрис Республикачилар партиясидан президентликка номзод Дональд Трампдан 2 фоизга олдинда. Харрисни респондентларнинг 44 фоизи, Трампни эса 42 фоизи қўллаб-қувватлаган. Сўров 22-23 июль кунлари ўтказилди.
Сўров иштирокчиларининг қарийб 56 фоизи 59 ёшли Камала Харриснинг «ўткир ақли ва қийинчиликларни енгиш қобилиятига эга» деган фикрга қўшилди. 78 ёшли Дональд Трамп ҳақида ҳам худди шундай фикрни респондентларнинг 49 фоизи ҳам билдирган.
❕ Демократик сайловчиларнинг 91 фоизи Харрис ҳақида ижобий фикрда ва сўровда қатнашганларнинг тўртдан уч қисми демократлар унинг номзодини қўллаб-қувватлаши керак, деб ҳисоблайди. Респондентларнинг тўртдан бир қисми номзодлик учун бир неча номзод кураш олиб бориши керак, деб ҳисоблайди.