Бугун 28 июнь, 2025 йил, шанба

O'ZB

Харковда Россия дронлари ҳужуми оқибатида икки киши ҳалок бўлди, 50 дан ортиқ инсон жароҳат олди — шаҳар мэри

Харковда Россия дронлари ҳужуми оқибатида икки киши ҳалок бўлди, 50 дан ортиқ инсон жароҳат олди — шаҳар мэри

"Россия қўшинлари 11 июнга ўтар кечаси Харков шаҳрига камида 17 та дрон билан билан ҳужум уюштирди. Бунинг оқибатида кўп қаватли уйлар, хусусий бинолар, болалар майдончалари, корхоналар ва жамоат транспортига тўғридан тўғри зарбалар бўлди", — деди Харков мэри Игор Тереҳов.

Харков вилояти ҳарбий маъмурияти раҳбари Олег Синегубов жабрланганлар сонига аниқлик киритиб, 57 киши жароҳат олганини билдирди.

Бундан ташқари, Россия дронлари Одесса вилоятини ҳам нишонга олди. Украина Фавқулодда вазиятлар хизмати хабарига кўра, уйлар, хўжалик бинолари, енгил автомобиллар ва фуқаролик кемалари зарар кўрган. Қурбонлар ва жароҳатланганлар бўлмаган.

Киритилди: 12:17 11.06.2025. Ўқилди: 517 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!