Бу ҳақда Ўзбекистон Бош консулхонаси ва Ханти-Мансийск автоном округи Меҳнат ва бандлик департаменти директори ўринбосари Алексей Мокринскийнинг онлайн мулоқотида маълум бўлди.
Мокринский айтишига кўра, Ханти-Мансийскнинг йирик нефть ва газ корхоналари ва бошқа соҳаларида жами 20 мингдан зиёд бўш иш ўринлари мавжуд.
Бугунги кунда ушбу ҳудудда Ўзбекистон фуқаролари патент расмийлаштирган ҳолда ишламоқда. Эътиборлиси, иш берувчилар орасида ўзбекистонликларни ишга жалб қилиш бўйича талаб тобора ортиб бормоқда, дейилади “Дунё” АА хабарида.