Бугун 18 сентябрь, 2026 йил, жума

O'ZB

Ханси Флик «Барселона»да тарихий рекорд ўрнатди

Ханси Флик «Барселона»да тарихий рекорд ўрнатди

«Барселона» бош мураббийи Ханси Флик клуб тарихидаги тарихий рекордни ўрнатди. У XXI асрда каталонияликлар бош мураббийлари орасида ғалабалар фоизи бўйича энг юқори кўрсаткич қайд этган мутахассисга айланди.

Флик барча мусобақалар доирасида ўтказилган 124 та учрашувнинг 95 тасида ғалаба қозонган. Унинг ғалабалар фоизи 77 фоизни ташкил этади. Бу XXI асрда «Барселона» мураббийлари орасидаги энг юқори кўрсаткич ҳисобланади.

Айни вақтда «кўк-анорранглилар» Ла Лигада пешқадамлик қилмоқда ва жорий мавсумдаги барча учрашувларда ғалаба қозонган.

Киритилди: 15:31 17.09.2026. Ўқилди: 351 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!